BELORUSSIYA AKKREDITATSIYA MARKAZI EKSPERTLARINING XIZMAT TASHRIFI

“Belorussiya Davlat Akkreditatsiya Markazi” DK (BDAM) ekspertlari xizmat safari bilan “Akkreditatsiya Markazi” DUKga tashrif buyurishgan.

Olib borilayotgan tadbirlarning asosiy maqsadi 2018 yilda «Akkreditatsiya markazi» DUK bilan imzolangan o’zaro anglashinuv memorandumi doirasidagi hamkorlikni kengaytirish va muvofiqlikni baholash organlarini akkreditatsiya qilish jarayoniga oid ishlarni amalga oshirish bo’yicha Belorusiya tajribasini o’rganishda iborat.

Muzokaralar chog’ida Osiyo-Tinch okeani akkreditatsiyasi bo’yicha kooperatsiya (APAC), Xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkiloti (ILAC) va Xalqaro akkreditatsiya forumi (IAF) kabi xalqaro akkreditatsiya tashkilotlariga a’zo bo’lishda Markazning salohiyatini oshirish va jadal rivojlanayotgan munosabatlarni rivojlantirish yuzasidan fikr almashildi.Hozirgi vaqtda mutaxassislar ISO/IEC 17025 «Sinash va kalibrlash laboratoriyalarining kompetentligiga qo’yiladigan umumiy

talablar» va ISO/IEC 17021 «Boshqaruv tizimlarini auditini va sertifikatlashini o’tkazadigan organlarga qo’yiladigan talablar» xalqaro standartlari talablarini muhokamasi bo’yicha idoralararo fikrlar almashilinmoqda.

O’z navbatida, BDAM mutaxassislari kalibrlash laboratoriyasi va sertifikatlash organini baholash jarayonida qatnashadilar va xalqaro tashkilotlarning talablaridan kelib chiqqan holda amaliy tavsiyalar berishadi.

Uchrashuvlar ko’p qirrali hamkorlikni chuqurlashtirishga, o’zaro aloqalarining yanada o’sishiga hamda akkreditatsiya bo’yicha ekspertlar va muvofiqlikni baholash organlari mutaxassislarining malakasini muntazam oshirib borish uchun xizmat qilishi kutilmoqda.

 

 

UNIDON билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари

Бугунда мамлакатимизда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш, республиканинг жаҳон бозоридаги иқтисодий потенциалини ошириш ва аккредитация соҳасида инновацияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулот сифатини ошириш учун кенг имкониятларни очиш мақсадида ҳалқаро ташкилотлар шу жумладан UNIDO билан фаол ҳамкорлик ривожланмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт бўйича ҳамкорлик Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (UNIDO) – ихтисослашган муассасаси бўлиб, аьзо мамлакатларда инклюзив ва барқарор саноат тизимини рағбатлантириш ва жадаллаштириш, шунингдек халқаро саноат кооператциясини ривожлантиришга қаратилгандир.

2019 йил 27 август куни UNIDO минтақавий ҳамкорлик марказининг директори Сулаймон Йилмаз ҳам  “Аккредитация маркази” ДУК раҳбарияти билан учрашув икки томонлама ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақавий лойиҳалари доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қаратилган масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек мувофиқликни баҳолаш соҳасида эксперт мутахассисларининг мамлакатимизда ҳамда хорижда малака оширишлари ва соҳа бўйича нуфузли ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашишларни йўлга қўйиш  мақсадида бир қатор ўқув ва амалий семинарлар ташкилаштиришни келишиб олдилар.

Учрашув якунида иккала томон ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик давом эттирилиши ва янада мустаҳкамланишига умид билдирадилар.

Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) 
билан ҳамкорлик истиқболлари

2019 йил 26-27 август кунлари “Аккредитация маркази” ДУК делегацияси хизмат хизмат сафари билан Туркия аккредитация агентлигига (TURKAK) ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий  мақсади TURKAK Бош котиби Орбай Эвренсевди ҳамда ташкилотнинг етакчи экспертлари билан музокакаралар олиб, Ўзбекистон Республикаси делегатсиясининг 2019 йил июл ойида Анқарага ишчи ташрифи якунлари доирасида TURKAK билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдан иборатдир.

Бугунги кунда TURKAK мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги халқаро даражада тан олинган  нуфузли ташкилот ҳисобланади.   TURKAK Европа Аккредитация уюшмасининг (ЕА), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ҳамда Аккредитация бўйича халқаро форумнинг (IAF) тўлақонли аьзоси ҳисобланади.

Ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари учун Туркиянинг  аккредитациядан ўтказиш жараёнларида ҳужжатлар айланмасининг электрон тизими ва TURKAK портали имкониятлари тўғрисида тақдимотлар  қилинди. Ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик доирасида TURKAK электрон тизимини орқали тўпланган тажрибани “Аккредитация маркази” ДУК фаолиятида жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари, синов лабараториялари ва бошқа манфаатдор шерикларга халқаро стандартларга мувофиқ илғор хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича аккредитация соҳасида икки ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш мақсадида, 2019 йил 27 август куни “Аккредитатция маркази” ДУК  ва TURKAK ўртасида расмий “Англашув меморандуми” имзоланди.

Standartlashtirish bo’yicha Mintaqalararo assotsiatsiyasining 28-majlisi

Joriy yilning 10-11 iyul kunlari Tojikiston poytaxti Dushanbe shahrida, Turk standartlari instituti, hamda Standartlashtirish, metrologiya, sertifikatlashtirish va savdo nazorati  agentligi (Tojikstandart) tomonidan tashkil etilgan Standartlashtirish bo’yicha Mintaqaviy assotsiatsiyasining (SMA) Bosh assambleyasi 28-yig’ilishi bo’lib o’tdi.

Standartlashtirish bo’yicha Mintaqaviy  assotsiatsiyasi (SMA) majlisida, O’zbekiston Respublikasidan «O’zstandart» agentligi va Akkreditatsiya markazi xodimlari ishtirok etdilar.

SMA 1991 yilda tovar va xizmatlar almashinuvini yengillashtirish uchun standartlashtirish va unga bog’liq sohalarni rivojlantirishga, shuningdek, intellektual, ilmiy-texnikaviy va iqtisodiy faoliyat sohalarida hamkorlikni rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan. Ozarbayjon, Belorussiya, Gruziya, Qozog’iston, Qirg’iziston, Mongoliya, Moldova, O’zbekiston, Tojikiston, Turkiya, Turkmaniston, Ukraina SMA a’zolari hisoblanadi.

Yig’ilishda SMAning  yil yakuni natijalari va kelgusi davr uchun uzoq muddatli ish rejasi muhokama qilindi. Shuningdek Bosh kotib saylandi va yangilangan SMA Nizomi tasdiqlandi. SMA Nizomining yangi nashrida akkreditatsiya masalalariga katta e’tibor qaratiladi.

Bosh Assambleya (SMA) ishi davomida Tojikiston Respublikasi, Moldova Respublikasi va Qirg’iziston Respublikasining milliy akkreditatsiya organlari rahbarlari bilan ishchi uchrashuvlar o’tkazildi, natijada tan olingan xalqaro standartlar asosida akkreditatsiya sohasida hamkorlikni yanada rivojlantirish va mustahkamlashni davom ettirish zarurligi to’g’risida kelishib olindi.

Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги – APAC Бош Ассамблеяси

Жорий йилнинг 19-22 июн кунлари Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги Бош Ассамблеясининг (APAC) 2019йилдаги биринчи мажлиси Сингапур Республикасида бўлиб ўтмоқда.   

Бугунги кунда APAC йирик минтақавий аккредитация бўйича ҳамкорлик бўлиб, мақсадлари ва фаолияти жаҳон савдосини энгиллаштиришга ва унинг аъзоларига бутун дунёда аккредитация натижаларини тан олиш имконини беришга қаратилган. 

Бош Ассамблеянинг йиғилишда имзо чекувчи ва уюшган аъзо давлатларнинг прогрессив ва динамик ҳамкорлик йўлини белгилайдиган APAC учун стратегик режани ишлаб чиқиш режалаштирилган.  

Йиғилиши доирасида халқаро стандарт ISO / IEC 17011 бўйича семинар, бошқарувчи кенгашнинг ҳамда ўзаро тан олиш тўғрисида  Келишув – APAC MRA салоҳиятни ошириш бўйича қўмитанинг ишчи мажлисларичет эллик шериклар вамиллий аккредитация органлари вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилмоқда. 

Бош Ассамблея йиғилишида Ўзбекистон Республикасидан Аккредитация маркази вакиллари иштирок этмоқдалар. 

«Markaziy Osiyo mamlakatlarida sifat infrastuzilmasini mustahkamlash» mintaqaviy loyihasining amalga oshirilishi muhokamasi

2019 yil 18-iyun kuni “Akkreditatsiya markazi” davlat unitar korxonasida Germaniyaning Fizika-texnika instituti (PTB) – Markaziy Osiyo bo’yicha koordinatori Oliver Diethardt va ekspert Klemens Sanetra qabul qilindi.

O’tkazilgan uchrashuv «Markaziy Osiyo mamlakatlarida sifat infratuzilmasini mustahkamlash» PTB loyihasini amalga oshirish bo’yicha mavjud savollar va muammolarni  muhokama etish, hamda Markazning oraliq natijalari haqida loyihaning muayyan sohalari uchun mas’ul bo’lgan Markaz xodimlari hisobotlari muhokamasiga bag’ishlandi.

Uchrashuvda shuningdek akkreditatsiya sohasida sifat infratuzilmasini rivojlantirishning yutuqlari va kelgusi rejalarining to’rtta jihatlari – qonunchilikdagi o’zgarishlar, texnik ko’nikmalar, so’ngi foydalanuvchilar bilan o’zaro hamkorlik, mintaqaviy va xalqaro miqyosda hamkorlikni mustahkamlash muhokama qilindi.

Yig’ilish natijalariga ko’ra, tomonlar sifat infrastuzilmasini mustahkamlash bo’yicha qo’shma tadbirlarni belgilab oldilar.

Мувофиқлини баҳолаш органлари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиининг 2019 йил 24 апрелдаги “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 349-сон қарори
6-бандига мувофиқ тузилган Аккредитация бўйича кенгаш йиғилиши
2019 йил 14 июнь соат 16:00 да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилишда кузатувчи сифатида иштирок этишга қизиқиш билдирувчилар жорий йилнинг 14 июнь куни соат 15:45 да кеч бўлмаган вақтда
“Ўзстандарт” агентлигининг 2-қавати мажлислар залига ташриф буюришлари мумкин.

 

Бутунжаҳон аккредитация кунига бағишланган тадбир

Бутун жаҳон аккредитация куни (ингл. International Accreditation Day) -синов лабораториялари, метерологик хизматлари, сертификация органлари ва менежмент тизимини халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ  ҳолда аккредитациядан ўтказишда, уларнинг техник ваколатини бетараф ва холис  баҳоловчи  ишчиларнинг халқаро касбий байрамидир.

2007 йил Сидней шаҳрида (Австралия) бўлиб ўтган Аккредитация бўйича халқаро форум  (ингл. International Accreditation Forum) (IAF) ҳамда Лабораторялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотларнинг  (ингл. International Laboratory Accreditation Cooperation) (ILAC)  ташаббуси билан ушбу ташкилотларнинг  Бош Ассамблеясида, Бутун жаҳон аккредитация кунини ҳар йили 9 июнда нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу анъанага асосан, 2019 йил 10 июнда Аккредитация марказида “Ўзстандарт”агентлиги раҳбарияти бошчилигида Бутун жаҳон аккредитация кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий аккредитация тизими бугунги кунда ривожланишнинг фаол босқичида эканлиги таъкидлаб ўтилди. Иқтисодий алоқалар, илм фан ва технологияларнинг  тараққий этиши ҳамда  инсон

ҳаётининг турли жабҳаларидаги  талабнинг ошиши  мувофиқликни белгилаш тизимига тинимсиз  эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бу эса ўз ўрнида аккредитация органлари фаолиятини янада такомиллаштириш  зарурлиги ҳақида эътироф этилди.

Миллий аккредитация тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси шунингдек  уни Лабораторялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот  (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF)  тўлақонли аъзоси сифатида киришида кўрсатаётган  фаол иштироки учун марказнинг бир қатор ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Мувофиқликни баҳолаш органлари диққатига!

Мувофиқликни баҳолаш органлари диққатига!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази” “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” этиб қайта номлаган ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги таркибига ўтказилган.

Шу билан бир қаторда, Фармон билан белгиланган тартибга мувофиқ янгитдан номланган “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази”нинг қонунчиликда назарда тутилган ваколатлари, ва зифалари ва хуқуқлари сақлаб қолинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон Қарори билан 2019 йил 1 январдан, айни Қарорнинг 5-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган истеъмол товарларини мажбурий сертификатлаш фақат “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги сертификатлаштириш органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази томонидан янгидан аккредитация қилинган бошқа сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳужжатлари билан киритилган ўзгаришларни инобатга олиб, “Ўзстандарт” агентлиги тизимида бўлмаган сертификатлаштириш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон Қарори 5-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган истеъмол товарларини мажбурий сертификатлашда иштирок этиш мақсадиада янгидан аккредитациядан ўтиш учун, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация марказига ариза топширишлари мумкин.

ISO 17025 xalqaro standartining yangi versiyasi bo’yicha o’quv seminar tashkil etildi

Akkreditatsiya markazi tomonidan akkreditatsiya bo’yicha Osiyo-tinch okeani hamkorligi (APAC), xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkiloti (ILAC) va xalqaro akkreditatsiya forumiga (IAF) a’zo bo’lish bo’yicha tadbirlar rejasini amalga oshirish maqsadida 2019 yil 1-3 may kunlari ISO/IEC 17025:2017 «Sinov va kalibrlash laboratoriyalari kompetentligiga umumiy talablar» xalqaro standartining yangi versiyasi bo’yicha seminar tashkil etildi.

Seminar Xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkiloti (ILAC) va xalqaro akkreditatsiya forumi (IAF) to’laq’onlia’zosi hisoblangn Turkiya akkreditatsiya agentligi ekspertlari Mahmud Koseoglu va Gokhan Erian ishtirokida o’tkazildi.

Seminarda akkreditatsiya markazi, Milliy metrologiya instituti, Respublika davlat sanitariya-epidemiologiya nazorati markazi va mahalliy ishlab chiqaruvchilar laboratoriyalari vakillari ishtirok etdilar.