Туркия аккредитация агентлиги билан Ҳамкорлик

2019 йил август ойида Анкарада “Аккредитация маркази” ДУК ва Туркия аккредитация агентлиги (кейинги ўринларда – TURKAK) ўртасида имзоланган ўзаро англашинув меморандуми доирасида жорий йилнинг 7-11 октябр кунлари TURKAK мутахассиси Атакан Баштуркнинг “Аккредитация маркази” ДУКга ишчи ташрифи бўлиб ўтди.

Ушбу ташрифдан мақсад минтақавий аккредитация ташкилоти APAC томонидан баҳолашга тайёргарлик бўйича “Аккредитация маркази” ДУК бажарган ишлари натижаларини таҳлил қилиш, шунингдек, TURKAK ва “Аккредитация маркази” ДУКнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган келгуси ҳамкорлиги бўйича чора-тадбирларни мухокама қилишдир.

Эксперт томонидан ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандарти асосида синов усулларини танлаш, тасдиқлаш (валидация) ва текшириш (верификация) масалалари, лаборатория томонидан тасдиқлаш ва текширишни объектив далилларни тақдим этиш, шунингдек аудит пайтида уларни баҳолаш бўйича тренинг бўлиб ўтди.

ISO / IEC 17011: 2017 халқаро стандартига мувофиқ хатарларни-бошқариш бўйича маслаҳатлар олинди, аудит давомида хатарларни баҳолаш, камайтириш, идентификациялаш жараёнларини бажарилишини баҳолаш масалалари кўриб чиқилди.

Мувофиқликни баҳолаш органлари учун ўқув тизимини яратиш, малакани текшириш провайдерлари фаолиятини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, экспертнинг кейинги ташрифлари учун режалаштирилган тренинглар мавзулари муҳокама қилинди.

Ишчи ташриф доирасида TURKAK билан келгуси 6 ойлик ҳамкорлик ҳаракатлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди, шу жумладан, туркиялик экспертлар иштирокида тренинглар дастури келишилди.

 

ISO/IEC 17011 ҳалқаро стандарти асосида
Аккредитация идораларига бўлган талаблар
ва рискларни бошқариш мавзусидаги
минтақавий семинар – трейнинг 
2-4 октябрь 2019 йил, Тошкент

 

 

 

2019 йил 2 – 4 октябрь кунлари “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ва Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги (Asia Pacific Accreditation Cooperation (APAC)) билан биргаликда ISO/IEC 17011 халқаро стандарти асосида “Аккредитация идораларига бўлган талаблар ва рискларни бошқариш” мавзусида минтақавий семинар – трейнинг ўтказмоқда.

Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги минтақанинг 46 давлатдаги
73 та аккредитация идорасини ўзида қамраган ва аъзолари сони жиҳатидан йирик минтақавий ташкилот. Ташкилот унга аъзо хисобланган идоралар томонидан аккредитация қилинган 50 422 та лаборатория ва 3 201 та сертификатлаштириш идоралари тармоғини ташкил этади.

Ташкилот доирасида Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битими – “APAC Mutual Recognition Arrangement” амал қилади. Мазкур Битим аккредитациядан ўтган лабораториялар синови натижалари ва сертификатлаштириш идоралари томонидан расмийлаштириладиган мувофиқлик баҳолаш натижаларини ўзаро тан олишни назарда тутади.

Бу эса, Битим иштирокчиси томонидан аккердитация қилинган мувофиқликни баҳолаш идораси томонидан расмийлаштирилган маҳсулот ва хизматларни баҳолаш натижаси, Битимнинг қолган иштирокчилари орасида бевосита тан олинишини таъминлайди. Мувофиқликни баҳолаш натижалари ўзаро тан олиниши халқаро миқёсда савдони ривожлантириш, шу жумладан савдодаги техник тўсиқларни ечиш ва маҳаллий корхоналар учун хорижий давлатлар бозорларига соддалаштирилган тартибда кириб боришини таъминлайди.

Бугунда “Ўзбекистон аккредитация маркази” ушбу ташкилотнинг ассоцияцияланган аъзоси ҳисобланиб, кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимга қўшилиш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугунда мамлакатимизда жами 905 та аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари, жумладан 605 та синов лабораториялари, 142 та метрологик хизматлар, 28 та инспекция органлари, 98 та маҳсулотларни ҳамда 32 та сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш органлари фаолият олиб бормоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда ташкил этилаётган ушбу тадбирда Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлигига аъзо Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа бир нечта давлатларнинг аккредитация идораларидан 30 дан ортиқ вакиллар қатнашмоқдалар.

Тадбир давомида халқаро ISO/IEC 17011 стандарти билан Аккредитация идораларига қўйилган махсус талаблар асосида аккредитация идоралари фаолиятини уйғунлаштириш чоралари, мувофиликни баҳолаш идораларини аккредитация қилишда рискларни бошқарин ҳамда Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимга қўшилишнинг асосий меъзонлари ва шартлари муҳокама қилинади.

“Ўзбекистон аккредитация маркази” мезбонлик қилаётган тадбирдан асосий мақсад, Ўзбекистоннинг соҳадаги маҳсус ваколатли идораси сифатида Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимига қўшилиши масаласини илгари суриш, ва бунинг натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорга чиқишдаги  техникавий тўсиқларни баратаф қилиш ва экспорт салоҳиятини оширишга имконият яратишдир.

“Метрология” техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Метрология” техник қўмитаси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда техник қўмитанинг функциялари ва вазифалари, ҳамда келгуси иш режалари муҳокама қилинди.

“Метрология” техник қўмитаси “Аккредитация маркази” ДУК қошида ташкил этилган биринчи техник қўмита ҳисобланади. Техник қўмита таркиби Ўзбекистон миллий метрология институти, Стандартлар институти ва республиканинг метрология хизматлари мутахассисларидан ташкил топган.

Йиғилиш чоғида қўмитанинг жорий иш режалари, ҳамда метрология хизматлари ва синов лабораториялар учун семинар-тренинглар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси O‘z DSt 8.029:2019  “Ўзбекистон Республикаси ягона бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар” давлат стандарти лойиҳаларининг янги таҳрири тақдимоти кўрсатиб ўтилди.

BELORUSSIYA AKKREDITATSIYA MARKAZI EKSPERTLARINING XIZMAT TASHRIFI

“Belorussiya Davlat Akkreditatsiya Markazi” DK (BDAM) ekspertlari xizmat safari bilan “Akkreditatsiya Markazi” DUKga tashrif buyurishgan.

Olib borilayotgan tadbirlarning asosiy maqsadi 2018 yilda «Akkreditatsiya markazi» DUK bilan imzolangan o’zaro anglashinuv memorandumi doirasidagi hamkorlikni kengaytirish va muvofiqlikni baholash organlarini akkreditatsiya qilish jarayoniga oid ishlarni amalga oshirish bo’yicha Belorusiya tajribasini o’rganishda iborat.

Muzokaralar chog’ida Osiyo-Tinch okeani akkreditatsiyasi bo’yicha kooperatsiya (APAC), Xalqaro laboratoriyalarni akkreditatsiya qilish tashkiloti (ILAC) va Xalqaro akkreditatsiya forumi (IAF) kabi xalqaro akkreditatsiya tashkilotlariga a’zo bo’lishda Markazning salohiyatini oshirish va jadal rivojlanayotgan munosabatlarni rivojlantirish yuzasidan fikr almashildi.Hozirgi vaqtda mutaxassislar ISO/IEC 17025 «Sinash va kalibrlash laboratoriyalarining kompetentligiga qo’yiladigan umumiy

talablar» va ISO/IEC 17021 «Boshqaruv tizimlarini auditini va sertifikatlashini o’tkazadigan organlarga qo’yiladigan talablar» xalqaro standartlari talablarini muhokamasi bo’yicha idoralararo fikrlar almashilinmoqda.

O’z navbatida, BDAM mutaxassislari kalibrlash laboratoriyasi va sertifikatlash organini baholash jarayonida qatnashadilar va xalqaro tashkilotlarning talablaridan kelib chiqqan holda amaliy tavsiyalar berishadi.

Uchrashuvlar ko’p qirrali hamkorlikni chuqurlashtirishga, o’zaro aloqalarining yanada o’sishiga hamda akkreditatsiya bo’yicha ekspertlar va muvofiqlikni baholash organlari mutaxassislarining malakasini muntazam oshirib borish uchun xizmat qilishi kutilmoqda.

 

 

UNIDON билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари

Бугунда мамлакатимизда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш, республиканинг жаҳон бозоридаги иқтисодий потенциалини ошириш ва аккредитация соҳасида инновацияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулот сифатини ошириш учун кенг имкониятларни очиш мақсадида ҳалқаро ташкилотлар шу жумладан UNIDO билан фаол ҳамкорлик ривожланмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт бўйича ҳамкорлик Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (UNIDO) – ихтисослашган муассасаси бўлиб, аьзо мамлакатларда инклюзив ва барқарор саноат тизимини рағбатлантириш ва жадаллаштириш, шунингдек халқаро саноат кооператциясини ривожлантиришга қаратилгандир.

2019 йил 27 август куни UNIDO минтақавий ҳамкорлик марказининг директори Сулаймон Йилмаз ҳам  “Аккредитация маркази” ДУК раҳбарияти билан учрашув икки томонлама ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақавий лойиҳалари доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қаратилган масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек мувофиқликни баҳолаш соҳасида эксперт мутахассисларининг мамлакатимизда ҳамда хорижда малака оширишлари ва соҳа бўйича нуфузли ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашишларни йўлга қўйиш  мақсадида бир қатор ўқув ва амалий семинарлар ташкилаштиришни келишиб олдилар.

Учрашув якунида иккала томон ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик давом эттирилиши ва янада мустаҳкамланишига умид билдирадилар.

Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) 
билан ҳамкорлик истиқболлари

2019 йил 26-27 август кунлари “Аккредитация маркази” ДУК делегацияси хизмат хизмат сафари билан Туркия аккредитация агентлигига (TURKAK) ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий  мақсади TURKAK Бош котиби Орбай Эвренсевди ҳамда ташкилотнинг етакчи экспертлари билан музокакаралар олиб, Ўзбекистон Республикаси делегатсиясининг 2019 йил июл ойида Анқарага ишчи ташрифи якунлари доирасида TURKAK билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдан иборатдир.

Бугунги кунда TURKAK мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги халқаро даражада тан олинган  нуфузли ташкилот ҳисобланади.   TURKAK Европа Аккредитация уюшмасининг (ЕА), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ҳамда Аккредитация бўйича халқаро форумнинг (IAF) тўлақонли аьзоси ҳисобланади.

Ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари учун Туркиянинг  аккредитациядан ўтказиш жараёнларида ҳужжатлар айланмасининг электрон тизими ва TURKAK портали имкониятлари тўғрисида тақдимотлар  қилинди. Ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик доирасида TURKAK электрон тизимини орқали тўпланган тажрибани “Аккредитация маркази” ДУК фаолиятида жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари, синов лабараториялари ва бошқа манфаатдор шерикларга халқаро стандартларга мувофиқ илғор хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича аккредитация соҳасида икки ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш мақсадида, 2019 йил 27 август куни “Аккредитатция маркази” ДУК  ва TURKAK ўртасида расмий “Англашув меморандуми” имзоланди.

Standartlashtirish bo’yicha Mintaqalararo assotsiatsiyasining 28-majlisi

Joriy yilning 10-11 iyul kunlari Tojikiston poytaxti Dushanbe shahrida, Turk standartlari instituti, hamda Standartlashtirish, metrologiya, sertifikatlashtirish va savdo nazorati  agentligi (Tojikstandart) tomonidan tashkil etilgan Standartlashtirish bo’yicha Mintaqaviy assotsiatsiyasining (SMA) Bosh assambleyasi 28-yig’ilishi bo’lib o’tdi.

Standartlashtirish bo’yicha Mintaqaviy  assotsiatsiyasi (SMA) majlisida, O’zbekiston Respublikasidan «O’zstandart» agentligi va Akkreditatsiya markazi xodimlari ishtirok etdilar.

SMA 1991 yilda tovar va xizmatlar almashinuvini yengillashtirish uchun standartlashtirish va unga bog’liq sohalarni rivojlantirishga, shuningdek, intellektual, ilmiy-texnikaviy va iqtisodiy faoliyat sohalarida hamkorlikni rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan. Ozarbayjon, Belorussiya, Gruziya, Qozog’iston, Qirg’iziston, Mongoliya, Moldova, O’zbekiston, Tojikiston, Turkiya, Turkmaniston, Ukraina SMA a’zolari hisoblanadi.

Yig’ilishda SMAning  yil yakuni natijalari va kelgusi davr uchun uzoq muddatli ish rejasi muhokama qilindi. Shuningdek Bosh kotib saylandi va yangilangan SMA Nizomi tasdiqlandi. SMA Nizomining yangi nashrida akkreditatsiya masalalariga katta e’tibor qaratiladi.

Bosh Assambleya (SMA) ishi davomida Tojikiston Respublikasi, Moldova Respublikasi va Qirg’iziston Respublikasining milliy akkreditatsiya organlari rahbarlari bilan ishchi uchrashuvlar o’tkazildi, natijada tan olingan xalqaro standartlar asosida akkreditatsiya sohasida hamkorlikni yanada rivojlantirish va mustahkamlashni davom ettirish zarurligi to’g’risida kelishib olindi.

Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги – APAC Бош Ассамблеяси

Жорий йилнинг 19-22 июн кунлари Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги Бош Ассамблеясининг (APAC) 2019йилдаги биринчи мажлиси Сингапур Республикасида бўлиб ўтмоқда.   

Бугунги кунда APAC йирик минтақавий аккредитация бўйича ҳамкорлик бўлиб, мақсадлари ва фаолияти жаҳон савдосини энгиллаштиришга ва унинг аъзоларига бутун дунёда аккредитация натижаларини тан олиш имконини беришга қаратилган. 

Бош Ассамблеянинг йиғилишда имзо чекувчи ва уюшган аъзо давлатларнинг прогрессив ва динамик ҳамкорлик йўлини белгилайдиган APAC учун стратегик режани ишлаб чиқиш режалаштирилган.  

Йиғилиши доирасида халқаро стандарт ISO / IEC 17011 бўйича семинар, бошқарувчи кенгашнинг ҳамда ўзаро тан олиш тўғрисида  Келишув – APAC MRA салоҳиятни ошириш бўйича қўмитанинг ишчи мажлисларичет эллик шериклар вамиллий аккредитация органлари вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилмоқда. 

Бош Ассамблея йиғилишида Ўзбекистон Республикасидан Аккредитация маркази вакиллари иштирок этмоқдалар. 

«Markaziy Osiyo mamlakatlarida sifat infrastuzilmasini mustahkamlash» mintaqaviy loyihasining amalga oshirilishi muhokamasi

2019 yil 18-iyun kuni “Akkreditatsiya markazi” davlat unitar korxonasida Germaniyaning Fizika-texnika instituti (PTB) – Markaziy Osiyo bo’yicha koordinatori Oliver Diethardt va ekspert Klemens Sanetra qabul qilindi.

O’tkazilgan uchrashuv «Markaziy Osiyo mamlakatlarida sifat infratuzilmasini mustahkamlash» PTB loyihasini amalga oshirish bo’yicha mavjud savollar va muammolarni  muhokama etish, hamda Markazning oraliq natijalari haqida loyihaning muayyan sohalari uchun mas’ul bo’lgan Markaz xodimlari hisobotlari muhokamasiga bag’ishlandi.

Uchrashuvda shuningdek akkreditatsiya sohasida sifat infratuzilmasini rivojlantirishning yutuqlari va kelgusi rejalarining to’rtta jihatlari – qonunchilikdagi o’zgarishlar, texnik ko’nikmalar, so’ngi foydalanuvchilar bilan o’zaro hamkorlik, mintaqaviy va xalqaro miqyosda hamkorlikni mustahkamlash muhokama qilindi.

Yig’ilish natijalariga ko’ra, tomonlar sifat infrastuzilmasini mustahkamlash bo’yicha qo’shma tadbirlarni belgilab oldilar.

Мувофиқлини баҳолаш органлари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиининг 2019 йил 24 апрелдаги “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 349-сон қарори
6-бандига мувофиқ тузилган Аккредитация бўйича кенгаш йиғилиши
2019 йил 14 июнь соат 16:00 да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилишда кузатувчи сифатида иштирок этишга қизиқиш билдирувчилар жорий йилнинг 14 июнь куни соат 15:45 да кеч бўлмаган вақтда
“Ўзстандарт” агентлигининг 2-қавати мажлислар залига ташриф буюришлари мумкин.