ISO/IEC 17011 ҳалқаро стандарти асосида
Аккредитация идораларига бўлган талаблар
ва рискларни бошқариш мавзусидаги
минтақавий семинар – трейнинг 
2-4 октябрь 2019 йил, Тошкент

 

 

 

2019 йил 2 – 4 октябрь кунлари “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ва Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги (Asia Pacific Accreditation Cooperation (APAC)) билан биргаликда ISO/IEC 17011 халқаро стандарти асосида “Аккредитация идораларига бўлган талаблар ва рискларни бошқариш” мавзусида минтақавий семинар – трейнинг ўтказмоқда.

Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги минтақанинг 46 давлатдаги
73 та аккредитация идорасини ўзида қамраган ва аъзолари сони жиҳатидан йирик минтақавий ташкилот. Ташкилот унга аъзо хисобланган идоралар томонидан аккредитация қилинган 50 422 та лаборатория ва 3 201 та сертификатлаштириш идоралари тармоғини ташкил этади.

Ташкилот доирасида Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битими – “APAC Mutual Recognition Arrangement” амал қилади. Мазкур Битим аккредитациядан ўтган лабораториялар синови натижалари ва сертификатлаштириш идоралари томонидан расмийлаштириладиган мувофиқлик баҳолаш натижаларини ўзаро тан олишни назарда тутади.

Бу эса, Битим иштирокчиси томонидан аккердитация қилинган мувофиқликни баҳолаш идораси томонидан расмийлаштирилган маҳсулот ва хизматларни баҳолаш натижаси, Битимнинг қолган иштирокчилари орасида бевосита тан олинишини таъминлайди. Мувофиқликни баҳолаш натижалари ўзаро тан олиниши халқаро миқёсда савдони ривожлантириш, шу жумладан савдодаги техник тўсиқларни ечиш ва маҳаллий корхоналар учун хорижий давлатлар бозорларига соддалаштирилган тартибда кириб боришини таъминлайди.

Бугунда “Ўзбекистон аккредитация маркази” ушбу ташкилотнинг ассоцияцияланган аъзоси ҳисобланиб, кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимга қўшилиш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугунда мамлакатимизда жами 905 та аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари, жумладан 605 та синов лабораториялари, 142 та метрологик хизматлар, 28 та инспекция органлари, 98 та маҳсулотларни ҳамда 32 та сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш органлари фаолият олиб бормоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда ташкил этилаётган ушбу тадбирда Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлигига аъзо Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа бир нечта давлатларнинг аккредитация идораларидан 30 дан ортиқ вакиллар қатнашмоқдалар.

Тадбир давомида халқаро ISO/IEC 17011 стандарти билан Аккредитация идораларига қўйилган махсус талаблар асосида аккредитация идоралари фаолиятини уйғунлаштириш чоралари, мувофиликни баҳолаш идораларини аккредитация қилишда рискларни бошқарин ҳамда Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимга қўшилишнинг асосий меъзонлари ва шартлари муҳокама қилинади.

“Ўзбекистон аккредитация маркази” мезбонлик қилаётган тадбирдан асосий мақсад, Ўзбекистоннинг соҳадаги маҳсус ваколатли идораси сифатида Кўптомонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимига қўшилиши масаласини илгари суриш, ва бунинг натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорга чиқишдаги  техникавий тўсиқларни баратаф қилиш ва экспорт салоҳиятини оширишга имконият яратишдир.

Posted in Yangiliklar.