“Метрология” техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Метрология” техник қўмитаси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда техник қўмитанинг функциялари ва вазифалари, ҳамда келгуси иш режалари муҳокама қилинди.

“Метрология” техник қўмитаси “Аккредитация маркази” ДУК қошида ташкил этилган биринчи техник қўмита ҳисобланади. Техник қўмита таркиби Ўзбекистон миллий метрология институти, Стандартлар институти ва республиканинг метрология хизматлари мутахассисларидан ташкил топган.

Йиғилиш чоғида қўмитанинг жорий иш режалари, ҳамда метрология хизматлари ва синов лабораториялар учун семинар-тренинглар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси O‘z DSt 8.029:2019  “Ўзбекистон Республикаси ягона бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар” давлат стандарти лойиҳаларининг янги таҳрири тақдимоти кўрсатиб ўтилди.

Posted in Yangiliklar.