Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) 
билан ҳамкорлик истиқболлари

2019 йил 26-27 август кунлари “Аккредитация маркази” ДУК делегацияси хизмат хизмат сафари билан Туркия аккредитация агентлигига (TURKAK) ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий  мақсади TURKAK Бош котиби Орбай Эвренсевди ҳамда ташкилотнинг етакчи экспертлари билан музокакаралар олиб, Ўзбекистон Республикаси делегатсиясининг 2019 йил июл ойида Анқарага ишчи ташрифи якунлари доирасида TURKAK билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдан иборатдир.

Бугунги кунда TURKAK мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги халқаро даражада тан олинган  нуфузли ташкилот ҳисобланади.   TURKAK Европа Аккредитация уюшмасининг (ЕА), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ҳамда Аккредитация бўйича халқаро форумнинг (IAF) тўлақонли аьзоси ҳисобланади.

Ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари учун Туркиянинг  аккредитациядан ўтказиш жараёнларида ҳужжатлар айланмасининг электрон тизими ва TURKAK портали имкониятлари тўғрисида тақдимотлар  қилинди. Ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик доирасида TURKAK электрон тизимини орқали тўпланган тажрибани “Аккредитация маркази” ДУК фаолиятида жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари, синов лабараториялари ва бошқа манфаатдор шерикларга халқаро стандартларга мувофиқ илғор хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича аккредитация соҳасида икки ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш мақсадида, 2019 йил 27 август куни “Аккредитатция маркази” ДУК  ва TURKAK ўртасида расмий “Англашув меморандуми” имзоланди.

Posted in Yangiliklar.