Бутунжаҳон аккредитация кунига бағишланган тадбир

Бутун жаҳон аккредитация куни (ингл. International Accreditation Day) -синов лабораториялари, метерологик хизматлари, сертификация органлари ва менежмент тизимини халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ  ҳолда аккредитациядан ўтказишда, уларнинг техник ваколатини бетараф ва холис  баҳоловчи  ишчиларнинг халқаро касбий байрамидир.

2007 йил Сидней шаҳрида (Австралия) бўлиб ўтган Аккредитация бўйича халқаро форум  (ингл. International Accreditation Forum) (IAF) ҳамда Лабораторялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотларнинг  (ингл. International Laboratory Accreditation Cooperation) (ILAC)  ташаббуси билан ушбу ташкилотларнинг  Бош Ассамблеясида, Бутун жаҳон аккредитация кунини ҳар йили 9 июнда нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу анъанага асосан, 2019 йил 10 июнда Аккредитация марказида “Ўзстандарт”агентлиги раҳбарияти бошчилигида Бутун жаҳон аккредитация кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий аккредитация тизими бугунги кунда ривожланишнинг фаол босқичида эканлиги таъкидлаб ўтилди. Иқтисодий алоқалар, илм фан ва технологияларнинг  тараққий этиши ҳамда  инсон

ҳаётининг турли жабҳаларидаги  талабнинг ошиши  мувофиқликни белгилаш тизимига тинимсиз  эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бу эса ўз ўрнида аккредитация органлари фаолиятини янада такомиллаштириш  зарурлиги ҳақида эътироф этилди.

Миллий аккредитация тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси шунингдек  уни Лабораторялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот  (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF)  тўлақонли аъзоси сифатида киришида кўрсатаётган  фаол иштироки учун марказнинг бир қатор ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Posted in Maqolalar, Yangiliklar.